бузоққа ибодат қилганингизни эсланглар. 52. Сўнгра, ўша ишлардан кейин ҳам шукр қилишингиз учун сизларни афв этгандик. 53. Сизлар ҳақ йўлни топишингиз учун Мусога китоб ва Фурқонни (яъни Тавротни) берганимизни эсланглар. 54. Мусонинг ўз қавмига айтган гапларини эсланг: «Қавмим, сизлар бузоққа ибодат қилиш билан ўзингизга зулм қилдингиз. Энди ўзингизни (бир-бирингизни) ўлдириш билан сизни бор қилгувчи Зотга тавба қиласиз. Бор қилгувчи Зот наздида мана шу (қатл) сизлар учун ҳайрлироқдир». Бас, Аллоҳ Таоло тавбангизни қабул қилди, албатта У кечиримли, меҳрибондир. 55. Эй Бану Исроил, эсланг: «Эй Мусо, Аллоҳни очиқ-равшан кўрмагунимизча ҳаргиз сенга ишонмаймиз», дейишингиз билан қараб турган ҳолингизда сизларни чақмоқ урди. 56. Сўнгра шукр қилишингиз учун ўлганингиздан кейин тирилтирдик. 57. Ва булутни устингизга соябон қилдик ва осмондан ширинлик ва беданалар ёғдириб, «Сизларга ризқ қилиб берган пок нарсалардан енглар», (дедик). (Бану Исроил) Бизга зулм қилмадилар, балки ўзларига зулм қилгувчи бўлдилар. 58. «Ушбу қишлоққа (Қуддусга) киринглар-да, ундан хоҳлаган жойларингизда еб-ичинглар. Дарвозадан сажда қилган ҳолингизда киринглар ва «афв эт» денглар, Биз хатоларингизни мағфират қиламиз ва яхшилик эгаларига зиёда неъматлар ато қиламиз», деганимизни эсланглар. 59. Шунда золим кимсалар уларга айтилган сўздан бошқа сўзни алмаштириб айтдилар. Бас, Биз — қилган исёнлари оқибатида бу золимлар устига осмондан бало ёғдирдик“. [2:44-59] Тафсир:
99-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204
|